Мазкур қурилмаларни фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорларида кўзда тутилган ҳолларда тегишли ташкилотлар томонидан олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга рухсат берилган.
Аммо, пойтахтимиз аэропортида Шаржадан учиб келган фуқаро З.М. мазкур тартибларни бузишга уринди. Унга тегишли багаж божхона кўригидан ўтказилганда, унинг ичида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, нархи 14 млн. сўмдан ортиқ бўлган 1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
19.09.2018