Унда депутатлар, тадбиркорлар, вилоят божхона бошқармаси ва вилоятдаги бошқа мутасадди ташкилот ходимлари иштирок этдилар.
Ташкил этилган форумда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқиш, коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича карантин қоидаларига амал қилган ҳолда жойларда йиғилиб қолган муаммоларни ўрганиб, уларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан амалий таклифлар берилди.
Форум давомида тадбиркорлар томонидан божхона соҳасига доир бўлган божхона тўловларидан имтиёзлар қўллаш юзасидан берилган саволларга Андижон вилояти божхона бошқармаси бош инспектори А.Таджибаев тўлиқ ва тушунарли тарзда амалий мисоллар билан жавоб берди.
Форум календарь режага асосан ҳамкор ташкилотлар билан хамкорликда Андижон вилоятининг туман шаҳарларида ҳам давом эттирилишига келишиб олинди.
2.12.2020