Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 120 000 дона пиротехника воситалари савдосига чек қўйилди
1074
Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги ҳуқубузарлик ҳолатини ўз вақтида фош этишди.

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида ўтказилган пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишини олдини олишга қаратилган  тезкор тадбир давомида фуқаро  Х.А ўзига тегишли 120 000 дона “Британик” номли пиротехника воситаларини шартли харидорга пуллаётган вақтида ҳуқуқбузарлик устида тўхтатиб қолинди.

Тадбир давомида умумий қиймати 36 000 000 сўмлик пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик кўзда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1851-моддасига мувофиқ, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш - ҳуқуқбузарлик ашёлари мусодара қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексининг 2501-моддасида эса бундай қилмишлар содир этганлар учун жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

1.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг