Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқароН.Б. бошқарувидаги “Mercedes Вenz actros” русумли юк автотранспорт воситаси ҳолислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, унинг салон қисмида ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда айтилмаган, умумий қиймати 108 900 000 сўмлик, 79 дона турли автотранспорт воситаларининг эҳтиёт қисмларини яшириб олиб келаётгани фош қилинди.
Яна бир ҳолат айнан ушбу пост ходимлари томонидан аниқланди. Қўшни давлатдан фуқароХ.У. бошқариб келган “DAF” русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида, автотранспортига салон қисмида жойлашган дам олиш ўриндиғида йўл юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 21 220 000 сўмлик, жами 171 дона парфюмерия маҳсулотлари яширилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
1.12.2020