Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона постига хориждан кириб келган йўловчи поездининг вагони божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, фуқаро М.М. томонидан божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва мазкур вагондаги йўловчиларга божхона назоратидан ўтиб олгунча тарқатиб берилган, умумий қиймати 56 миллион сўмга тенг бўлган парфюмерия, озиқ-овқат маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни ноқонуний тарзда республикамиз ҳудудига олиб киришга бўлган уриниш ҳолати фош этилди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
1.12.2020