Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Товарларни божхона назоратидан яшириш режаси пучга чиқди
1167
Божхона ходимлари томонидан яширин иқтисодиётнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш олиб боришмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида 484-сонли “Волский-Тошкент” йўловчи поездининг 3-сонли вагони божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, фуқаро Э.М. га тегишли бўлган ҳамда йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, божхона назоратидан ўтгунга қадар мазкур вагондаги йўловчиларга тарқатилган умумий қиймати қарийб 161 миллион сўмга тенг бўлган 150 қутида “Богатыри” номли сигарет ва 999 қутида 4 хил номдаги сифати кафолатланмаган биофаол қўшимча ва геллар мавжудлиги аниқланди.

Ҳозирда божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг