Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Вагонларда тузилган найранг иш бермади
862
Товар-моддий бойликларини юртимизга турли найрангларни қўллаган ҳолда яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Вагонларда тузилган найранг иш бермади

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни мамлакатдан кириб келган темир йўл вагонларини белгиланган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказишди.

Текширув давомида, юртимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига, темир йўл вагонларида олиб келинаётган юклар орасида юк кузатув хужжатларида кўрсатилмаган хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 42,4 миллион сўмлик товар моддий бойликлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда темир йўл вагонлари белгиланган тартибда инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганида, умумий қиймати 27 миллион сўмлик гиламлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

1.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг