Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Cифати кафолатланмаган 1 млрд. сўмдан ортиқ тиббий буюмларнинг ноқонуний кириб келиши олди олинди
1279
Cифати кафолатланмаган тиббий буюмларни юртимизга ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ҳамда “Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда юртимиз ҳудудига темир йўл транспортида олиб келинган, ҳужжатларга биноан “хўжалик моллари” ортилган контейнер божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу контейнерда йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 22 турдаги 1 млрд 84 млн сўмлик “тиббий асбоб ускуна” товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1.12.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг