Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ўқланган” багаж
2328
Амалдаги тартибларга кўра, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни олиб кириш мумкин эмас.
“Ўқланган” багаж

«Владивосток-Тошкент» йўналиши бўйича учиб келган фуқаро М.З. пойтахтимиз аэропортида божхонадан “яшил” йўлак орқали ўқ-дориларни олиб ўтишга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Унга тегишли багаж белгиланган тартибда кўзадн кечирилганида, унинг ичида божхона назоратига тақдим қилинмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган 1545 гр. сочма ўқ, 800 дона пистон ва қуролларни ўқлашда фойдаланадиган бошқа воситалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу холат юзасидан текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

19.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг