Қўмондонлик штаб ўқув машғулоти давомида Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси тезкор гуруҳи таркибида бошқарманинг Ҳарбий сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ишлари ва жанговар тайёргарлик гуруҳи бош инспектори, божхона хизмати капитани Қ.Тошбоев ҳамда “Дарё порти” ТИФ божхона пости катта инспектори, божхона хизмати капитани А.Пўлатовлар фаол иштирок этишди. Ўқув машғулотларида белгиланган топшириқларни бехато, сидқидилдан юқори аниқликда бажарганликлари учун бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар қаторида божхона ходимлари Қ.Тошбоев ҳамда А.Пўлатовлар ҳам Мудофаа вазирлиги томонидан муносиб тақдирландилар.
Тақдирлаш маросимида Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округи Жанубий оператив йўналиш бошқарув гуруҳи раҳбарияти томонидан божхона ходимларининг профессионал иштироки эътироф этилди. Тантанали маросим ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Мудофаа вазирлигининг фахрий ёрлиқлари ва махсус эсдалик нишонлари эгаларига топширилди.
Бу каби амалга оширилаётган ўқув машғулотлари ҳарбий хизматчиларимизнинг доимо шай ва ҳушёр бўлишларига ёрдам бериши шубҳасиз.
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
29.11.2020