Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғона вилоятида журналистлар билан учрашув бўлиб ўтди
1323
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилояти бошқармасида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Асаджон Ходжаевнинг вилоятдаги барча бошқарув органлари ва ташкилотларининг матбуот ходимлари ҳамда журналистлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳозирги кунга келиб давлат органларининг очиқлигини кенг жамоатчиликка етказиш, сўз ва матбуотнинг эркинлигини таъминлашда, ОАВ масъулияти, матбуот котиблари ҳамда журналистлар ҳамкорлигини кучайтириш, уларнинг малакасини оширишда яна бир қатор ишлар амалга оширилиши кераклиги юзасидан фикр алмашилди.

Бундан ташқари АОКА директори томонидан аҳоли ва жамоатчиликда турли ва вазият ва ҳодисаларга нисбатан нотўғри хулосалар шаклланишининг олдини олиш мақсадида матбуот хизмати ходимларининг журналист ва блогерлар билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш, шунингдек ахборот алмашишни йўлга қўйиш бўйича тавсиялар берилди.

Учрашув сўнгида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Асаджон Ходжаев янги 2021 йилда матбуот хизмати ходимлари ва журналистлар учун АОКАда ва унинг вилоятлардаги бошқармаларида журналистика, графика-монтаж ва ОАВ билан ишлашда талаб этиладиган яна бир қанча йўналишларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этиш режалаштирилаётганлигини қатнашчиларга маълум қилди.

 

28.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг