Хусусан, Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, вилоят ДХХ бошқармаси ҳамда вилоят Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Натижада, фуқаро Ш.И. ўзига тегишли бўлган умумий қиймати 28 миллион сўмдан зиёд “Британик” ёзувли жами 171 600 дона пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
28.11.2020