Вилояти божхона бошқармаси ходимлари вилоят ДХХ бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Ургут туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро Ҳ.Ҳ. 2 дона рангсиз целофан пакетга ўралган героин гиёҳвандлик моддасини 600 минг сўмга сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу оғу вазни 0,08 грамга тенг героин эканлиги маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
27.11.2020