Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда божхона тўловларидан қочишга бўлган уриниш фош этилди!
1121
Қинғир ишнинг қийиғи қирқ кунда ҳам чиқади деганларидек, айрим уддабурон тадбиркорларнинг божхона тўловларидан қочиш мақсадида божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш йўли билан мўмай даромад орттириш нияти пучга чиқди.
Андижонда божхона тўловларидан  қочишга бўлган уриниш фош этилди!

Андижон вилоятида фаолият юритаётган хусусий корхона номига хориждан умумий қиймати 2,6 минг АҚШ долларидан зиёд, оғирлиги 24 тонна 220 кг. текстил махсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хомашё товарлари олиб келинади.

Бироқ “уддабурон” тадбиркорнинг ишончли вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатлар божхоначиларнинг эътиборини тортди. Шундан сўнг товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура кодига ва тонналардаги тафовутига аниқлик киритиш мақсадида товарлар божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган божхона кўриги давомида 5254 кг. оғирликдаги товарлар ҳужжатларда қайд этилмагани фош бўлди. Шу тариқа умумий қиймати 163 020 000 сўм миқдордаги товарларни божхона тўловларидан четлаб олиб ўтишга бўлган уринишга чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

27.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг