Жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус мазмуни ва уни амалиётга жорий этиш афзалликлари ҳақида тушунчаларни ривожлантириш, шунингдек ҳар бир ташаббус бўйича ёшларни қизиқишларини ошириш мақсадида жойларда бир қатор тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши ҳамда унинг ҳарбий тузилмалардаги етакчилари ташаббуси билан Абдулла Қодирий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида ҳам 5 та муҳим ташаббус доирасида Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ҳарбий хизматчилар ва олий таълим муассасалари ўртасида “Армия ва ёшлар” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Навоий вилояти божхона бошқармасининг ёш ходимлари ҳам иштирок этиб, ўзларининг тарих, адабиёт ҳамда санъат йўналишидаги билим ва маҳоратларини кўрсатдилар. Шунингдек, тадбир давомида ёш талабалар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар томонидан божхона соҳаси ва тарихига оид берилган саволларга ёш божхоначилар томонидан атрофлича жавоблар ҳамда қўшимча маълумотлар берилди.
Вилоят божхона бошқармасининг ёш ходимлари мазкур тадбирдаги фаол иштироклари учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раиси томонидан “Фахрий ёрлиқ” ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
27.11.2020