Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қиш ғамини ёзда е(ми)?
2426
Данғаралик Т.Ш. содир этган божхона қонунбузарлиги ҳақида сўз кетар экан, беихтиёр сарлавҳадаги нақл ёдингизга тушади.
Қиш ғамини ёзда е(ми)?

Қаранг-ки, “қаҳрамон”имиз одатда янги йил арафасида яширин савдоси авж оладиган пиротехника воситаларини ҳозирданоқ республикамизга олиб кириш режасини тузган экан.

Фарғона  вилояти божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ушбу шахс бошқарувидаги “Нексия” автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салонига муқаддам айланма йўллар орқали олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган 144 кг. оғирликдаги пиротехника воситалари ортилганлиги аниқланди.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 58,4 минг донадан ортиқ мазкур пиротехника воситаларининг умумий қиймати 14,4 млн. сўмни ташкил қилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

18.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг