Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 100 миллион сўмдан зиёд мотор мойлари аниқланди
1042
Давлатимиз томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама рағбатлантириш борасида божхона соҳасида қатор имтиёз ва қулайликлар яратиб берилмоқда.
Ҳужжатларда кўрсатилмаган 100 миллион сўмдан зиёд мотор мойлари аниқланди

Бироқ, айрим “уддабурон тадбиркорлар" борки, берилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, давлат бюджетига божхона тўловларини белгиланган тартибда тушириш ўрнига турли  қинғир йўллар билан бойлик орттиришни кўзлайди.

Хусусан, Андижон вилоятида фаолият юритувчи тадбиркор томонидан божхона режимига расмийлаштириш учун электрон божхона юк декларацияси тақдим этилган бўлиб, ҳужжатларга асосан тадбиркор номига хориждан  1676 АҚШ доллари қийматида товарлар етиб келган.

Божхона ходимлари томонидан ўтказилган божхона кўриги натижасида эса мазкур товарлар орасида юк-кузатув хужжатларида акс эттирилган миқдордан ортиқча 544 дона мотор мойлари борлиги аниқланди. Ушбу товарларнинг умумий қиймати эса 104 448 000 сўмни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мазкур холат юзасидан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

27.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг