Давлат божхона қўмитаси Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 210-сон қарори талабларига мувофиқ
"Ўзбекнефтгаз" АЖ номига Қашқадарё вилояти, Муборак шаҳридаги 7-митти туман Саноат зонасида жойлашган ёпиқ турдаги божхона омбори фаолиятини таъсис этиш учун Давлат божхона қўмитаси томонидан берилган 1701/0088-сонли лицензиянинг амал қилиш муддати 2020 йил 25 ноябрь кунидан бошлаб тугатилганини маълум қилади.