Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди
1054
Cифати кафолатланмаган тиббиёт воситаларини юртимизга турли ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Қинғир ишнинг қийиғи чиқди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Н.А. бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 50 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган тиббиётда кенг фойдаланиладиган тиббиёт воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 20 бошқарма прокурори

27.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг