Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
350 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1068
Божхона органлари томонидан яширин иқтисодиётга қарши кураш, хусусан, юртимизга товарларни ноқонуний олиб киришга уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
350 миллион сўмлик товарларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида чегара олди ҳудудида харакатланаётган фуқаро Х.З. бошқарувидаги “Mersedes benz” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

 Натижада ушбу юк автомашинаcининг юкхонасида махсус яширин жойга жойланган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 350 миллион сўмлик 35 дона авто магнитафон ҳамда қурилишда фойдаланиладиган техника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

27.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг