Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ласетти”даги қинғирлик фош бўлди
688
Божхона органлари томонидан кучли таъсир қилувчи ва таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Ласетти”даги қинғирлик фош бўлди

Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Н. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина ўриндиқлари орасидаги ичимлик идишида 5 дона “Лирика перегабалин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда бардачок ичида эса 4 грамм гашиш гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

27.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг