Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”даги найранг иш бермади
1063
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона идоралари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Кобальт”даги найранг иш бермади

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш  ва божхона аудити  бўлими тезкор ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Сирдарё тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро М.Ж. бошқарувидаги “Кобальт” русумли енгил автотранспорт воситаси белгиланган тартибда тўхтатилиб, тадбир иштирочилари иштирокида ушбу автотранспорт воситасининг салони ва юкхонаси кўздан кечирилди.

Натижада, автоуловда хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 41,3 миллион сўмлик 57 605 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

27.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг