Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Этиклар ичига яширилган дорилар фош бўлди
1049
Тошкент халқаро аэропортида дори воситаларини турли найрангларни қўллаган ҳолда юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уриниш божхоначилар томонидан фош этилди.
Этиклар ичига яширилган дорилар фош бўлди

Хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро М.Н.нинг юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, йўл сумкалари ичидаги 5  жуфт  аёллар қишки оёқ кийимлари ичида устамонлик билан яширилган 136 дона сифати кафолатланмаган турли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

27.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг