Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, Чилонзор туманида фуқаро П.Г. тўхтатилиб, эгнидаги кийимлари чўнтаклари кўздан кечирилганида, ушбу шахснинг ёнида 10 грамм “опий” гиёҳвандлик дори воситалари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг ушбу шахснинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилганида, мазкур хонадонда 7 дона трамадол гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро К.М.нинг Шайхонтоҳур туманидаги яшаш хонадони ҳам ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу хонадонда 24 грамм “опий” ва 0,5 мл. “опий” суюқлиги ва 2 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида жами 34 грамм “опий”, 0,5 мл. опий суюқлиги ва 2 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
27.11.2020