Шу сабабли Коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш мақсадида божхона органларида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилаётган бўлиб жумладан, “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари 9220-сонли ҳарбий қисм хизматчилари ва “Қудуқли” темир йўл бекати ходимлари иштирокида “Биз коррупцияга қаршимиз!” мавзусида йиғилиш ўтказишди.
Йиғилишда божхона органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик базаси ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан тушинтиришлар берилди.
Жумладан, 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли фармони мақсад ва вазифалари йиғилиш иштирокчиларига тушунтирилди.
Бундай йиғилишларни ўтказишдан мақсад аввало аҳолининг ҳуқуқий онгини ўстириш ва шу орқали коррупция каби жамият кушандасига қарши курашиш, унинг олдини олишдир. Йиғилиш иштирокчилари томонидан фикр ва мулоҳазалар билдириш жараёнида, коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида эътироф этилиб унинг олдини олиш ва унга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг хамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этиб ўтилганлиги, йиғилишдан кўзланган мақсадга эришилганини яққол намунасидир.
26.11.2020