Унда депутатлар, тадбиркорлар, вилоят божхона бошқармаси ва вилоятдаги бошқа мутасадди ташкилотлар иштирок этдилар.
Ташкил этилган форумда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишига тўсқинлик қилаётган, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини чеклаётган бир қатор муаммоларни доимий равишда тизимли ўрганиб бориш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалий таклиф ва ташаббусларни ишлаб чиқиш, коронавирус пандемияси даврида аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича карантин қоидаларига амал қилган ҳолда жойларда йиғилиб қолган муаммоларни ўрганиб, уларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш юзасидан амалий таклифлар берилди.
Форум давомида тадбиркорлар томонидан божхона соҳасига доир бўлган божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳамда кечиктириб тўлаш юзасидан берилган саволларга Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Клычев тўлиқ ва тушунарли тарзда амалий мисоллар билан жавоб берди.
Ўзаро мулоқотлар шуни кўрсатдики, мазкур лойиҳа доирасида белгиланган тадбир ва мулоқотлар бугунги кунда ўта муҳим. Чунки депутатлик сўровлари ва назорат – таҳлил ишларини ташкил этиш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини янада ривожлантириш борасида кўтарилган масалаларнинг ижобий ҳал этилишига амалий жиҳатдан кўмаклашилади, тегишли йўналишлар бўйича амалдаги қонунчилик ва норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар базаси қайта кўриб чиқилади ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек янги қонун ҳужжатларига, хусусан Тадбиркорлик кодекси лойиҳасига амалий таклиф ва тавсиялар шакллантирилади.
26.11.2020