Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – жамият кушандаси
1558
Ҳозирда ҳар бир ривожланган ва ривожланаётган давлатларни барқарорлик билан тараққий этишига “Коррупция” иллати тўсқинлик қилмоқда. Шу боисдан ҳам коррупцияга қарши курашиш бутун дунё мамлакатларининг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда.

Айниқса, бу борада Президентимизнинг 2019 йил 27 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони муҳим дастур ул-амал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур фармонга мувофиқ 2019-2020-йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури тасдиқланган бўлиб, унинг асосий вазифаси коррупцияга доир ҳуқуқбузарликларга замин яратаётган сабаблар ва шарт-шароитларга қарши кескин чоралар кўрган ҳолда курашишдан иборатдир. Бу борада Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Жарқўрғон” ТИФ божхона пости ходимлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказишди. Давра суҳбатида коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ишлар ва қонунчилик базаси юзасидан маълумотлар берилди.

Бундан ташқари суҳбат жараёнида, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар томонидан импорт юкларни тегишли божхона режимларига расмийлаштиришда зарур ҳужжатлар ва БЮД графаларини тўғри тўлдириб тақдим этишлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Давра суҳбати сўнгида, кечаю-кундуз ишлаб турган Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ёки вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 рақамли “Ишонч телефонлари” ва унга мурожаат қилиш тартиби тушунтириб берилди.

 

26.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг