Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Меҳрли қўллар меҳр улашмоқда
1369
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонунига асосан ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиши, давлатимиз томонидан олиб борилаётган кучли ва манзилли ижтимоий ҳимоя сиёсатининг яққол исботидир.

Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.

Ушбу кунни нишонлашдан асосий мақсадлардан бири бутун  дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, имконияти чекланганларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Ушбу кун муносабати билан Олмaзор туманидаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган 36-сонли ёрдамчи мактаб ўқувчилари учун Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти ва Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Меҳрли қўллар меҳр улашмоқда” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Божхона институтининг бир гуруҳ ташаббускор курсантлари ва ходимлари иштирок этиб, ўқувчиларнинг кўнглини кўтарувчи шеърий ва мусиқали чиқишларни намойиш этишди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчиларига ўқув қуроллари ва эсдалик совғалари туҳфа этилди. Мактаб ўқувчилари томонидан ижро қилинган куй-қўшиқлар, даврага кўтаринки руҳ ва ўзгача завқ бағишлади.

Ушбу тадбирнинг Республика Конституцияси қабул қилинган кун арафасида нишонланиши унга ўзгача маъно ва шуур бағишлайди. Зеро, бош Қомусимиз бўлмиш Конституциямиз бизнинг барча ҳуқуқларимизнинг кафолати бўлса, Давлат дастури доирасида эса, болаларнинг, шу жумладан, имконияти чекланганлар ижтимоий ҳимояси янада кенгайди ва мустаҳкамланди.

26.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг