Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида семинар бўлиб ўтди
1547
Бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан коррупцияга қарши кескин кураш олиб борилмоқда. Республикамизда ҳам коррупцияга қарши кураш доирасида бир қатор дастурлар қабул қилинди ва улар бўйича кенг қамровли тарғибот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида семинар бўлиб ўтди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармасида коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш юзасидан шахсий таркиб иштирокида ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш йўналишида бугунги кунда амлага оширилаётган ишлар юзасидан маъруза қилинди.

Маърузада барча соҳалар каби божхона органларида ҳам бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, “яширин иқтисодиёт”ни қисқартириш чораларини кўриш, божхона органини “Коррупциясиз соҳа”га айлантириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар айтиб ўтилди.

Шу билан бирга, маъруза давомида Давлат божхона қўмитасининг
2020 йил 28 октябрь кунги “Коррупцияга қарши курашиш сиёсати”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 189-сонли буйруғи мазмун-моҳиятига ҳам тўхталиб ўтилди.

Хусусан, ушбу буйруқда давлат божхона қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг мақсади бу божхона органларининг юқори аҳлоқий меъёрларга содиқлиги, шунингдек, божхона ходимлари фаолиятида коррупциявий ҳуқуқбузарликларга муросасизлик ва уларни содир этишга йўл қўймасликни акс эттириш ва божхона органларида коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларни оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарлик муқаррарлиги тамойилини таъминлаш, шунингдек, ходимлар хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жисмоний ва юридик шахслардан бирон-бир совға ёки иш жараёнида мехмондўстликни белгилари, қарз, кафолатлар, кафилликлар, мукофотлар шаклида рағбатлантириш воситаларини, нақд пул маблағлари ёки уларнинг эквиваленти, қимматли қоғозлар кўринишида  моддий ёрдам қабул қилиш тақиқланиши айтиб ўтилди. 

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан батафсил жавоблар олишди.

26.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг