Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар ва декларацияловчи шахслар диққатига!
6832
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4812-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, электрон божхона юк декларацияси (БЮД) ва БЮДни тузатиш шаклининг (БДТ) электрон шакли қўшимчалар киритилган ҳолда қайта тасдиқланди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, декларацияловчи шахслар томонидан Адлия вазирлигида 2016 йил 6 апрелда 2773-сон билан рўйхатдан ўтган йўриқномага киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб “Эркин муомалага чиқариш (импорт)”, “Вақтинча сақлаш” ва “Божхона омбори” божхона режимларига расмийлаштирилаётган БЮДларнинг 31-графасида импорт қилинаётган товарларнинг давлат харидларига алоқадорлигини ифода этувчи икки рақамдан иборат код кўрсатилиши лозимлигини маълум қиламиз.

Маълумот учун: Йўриқнома 25-бандининг 26-кичик бандига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга асосан БЮДнинг 31-графасида 11 рақами остида қуйидаги кодлар кўрсатилади:

“01” – импорт қилинаётган товар давлат харидлари доирасида бўлса;

“02” – импорт қилинаётган товар давлат харидлари доирасида бўлмаса.

Товарларнинг бир қисми давлат харидларига алоқадор бўлмаган ҳолларда улар алоҳида товар сифатида декларацияланади.

Божхона юк декларацияси ва уни тузатиш шаклининг янги форматдаги электрон шакли

26.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг