2020 йил 3 декабрь куни Давлат божхона қўмитасида очиқ эшиклар куни ўтказилади
9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан юртимизда илк марта кенг кўламли “Антикоррупция ҳафталиги” ўтказилмоқда.
Ҳафталик доирасида Давлат божхона қўмитасида ҳам очиқ эшиклар куни ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбир давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш, улар фаолиятида коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида ташкил этилади.
Тадбир давомида божхона органларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, тизимда коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар тақдим этилади.
Журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар хусусида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.
Диққат! Очиқ эшиклар кунида иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, ариза шаклини 2020 йилнинг 24 ноябридан 30 ноябрига қадар тўлдириб юборишингиз сўралади: