Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳужжатдаги “арава ғилдираклари” аслида автомашина шиналари бўлиб чиқди
1371
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан республикамизда “яширин иқтисодиёт”нинг улушини қисқартириш ва товарларнинг республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилишини олдини олиш борасида қатор чора тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатдаги “арава ғилдираклари” аслида автомашина шиналари бўлиб чиқди

Хусусан, юртимиз ҳудудига темир йўл транспорти орқали хориждан келтирилган ҳужжатларда “қўл аравалари учун ғилдираклар ва электрод” товарлари божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, ҳужжатларда қайд этилган товарлар мавжуд эмаслиги, уларнинг ўрнига эса йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 3100 дона қиймати 902 млн сўмлик “енгил автомобил шиналари” товарлари олиб келинганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

 

 

24.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг