Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона назоратига тақдим этилмаган ускуна аниқланди
1047
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 Божхона назоратига тақдим этилмаган ускуна аниқланди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро Т.З. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада декларацияда кўрсатилмаган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 35 миллион сўмлик муқаддам фойдаланишда бўлган ёрлиқларни қадоқловчи ускуна борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

24.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг