Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
92 миллион сўмлик қишги оёқ кийимларни ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1090
Божхона тўловларини тўламаслик мақсадида юртимизга турли қинғир йўллар билан олиб келинаётган товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш борасида божхона органлари томонидан мунтазам равишда тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда Чортоқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида Чортоқ туманининг чегара олди ҳудудида харакатланаётган  фуқаро С.А. бошқарувидаги “М-412” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу автомашина салонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 92 миллион сўмлик 462 жуфт қишги оёқ кийимлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

24.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг