Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган кўз линзалари тўхтатиб қолинди
1204
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларни божхона назоратидан яширган ҳолда ноқонуний равишда юртимизга олиб кириш холатларига божхоначилар томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Сифати кафолатланмаган кўз линзалари тўхтатиб қолинди

Хусусан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан юборилган курьерлик жўнатмалари божхона ходимлари томонидан холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди. Натижада божхона назоратидан яширилган ва ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳамда сифати кафолатланмаган умумий қиймати 60,4 миллион сўм бўлган кўз линзалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

24.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг