Мамлакатимизда пиротехника буюмлари муомаласи бўйича самарали давлат назорати ўрнатилиши энг аввало фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишда, хусусан уларнинг саломатликлари ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Ўрнатилган, амалдаги тартибларга мувофиқ, республикада пиротехника буюмлари муомаласини лицензиялаш жорий этилган.
Аммо, айрим фуқаролар қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган ушбу нормаларни менсимай, янги йил яқинлашган сайин пиротехника воситаларини республикага олиб кириш ва ноқонуний савдоси билан шуғулланиб, мўмай даромад олишга уринишмоқда.
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан олдиндан олинган маълумотларга асосан, вилоят Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш мақсадида Урганч ва Хива шаҳриҳамда Хазорасп туманларида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Ҳазорасп туманида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, фуқаро Н.Н ва Р.С.лар 115 қутидан жами 6 900 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотаётган вақтида тўхтатилиб қолинди.
Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, фуқаро Ш.А. 170 қутидан жами 10200 дона пиротехника воситаси ҳамда еттиталик 2 дона, ўн олтиталик 1 дона салютларни сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу шахснинг уй ертўласида сотиш мақсадида сақлаб қўйган ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган, 310 қути жами 18600 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Урганч шаҳри Марказий деҳқон бозори ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.П100 қутидан жами 6 000 дона пиротехника воситасини сотаётган пайтда тўхтатиб қолинди.
Хива шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Э.Р. 100 қути, жами 6000 дона пиротехника воситасини сотаётган пайтда тўхтатиб қолинди.
Худди шунингдек, 12 ноябрь куни Хива шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро М.Қ150 қути жами 9 000 дона ва фуқаро Р.Мэса 280 қути жами 18000 дона пиротехника воситаларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатилди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган даври давомида божхоначилар томонидан вилоят ҳудудида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланувига қарши курашиш йўналишида 11 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарлардан жами 125 712 дона пиротехника воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
24.11.2020