Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1052
Барчамиз орзиқиб кутган янги йил ҳам кириб келмоқда. Бироқ байрам арафасида нохушликни келтириб чиқариши мумкин бўлган “пақилдоқ”лар савдоси билан шуғулланувчилар ҳамон учраб туришибди.
Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан,  куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Ғиждувон шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро О.Ҳ томонидан 2 дона оқ рангли қопга солинган пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Ушбу қоплар холислар иштирокида очиб кўрилганда уларнинг ичида умумий қиймати 50 блокда жами 29 940 дона қиймати салкам 21 миллион сўмлик бўлган, пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари ҳаракатлари олиб борилмоқда.

24.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг