Хусусан, “Тошкент - АЭРО” ИБКнинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олинган маълумотларга асосан Тошкент шаҳар, Сирғали тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон фуқароси О.К. ўзининг “DAMAS” русумли автомашинасида 1 дона картон қутига жойланган дори воситаларини ноқонуний тарзда шартли харидорга жами 120 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Картон қути ўрнатилган тартибда кўздан кечирилганида, унинг ичида умумий қиймати 120 миллион сўмлик жами 200 қути “REMDESIVIR 100 mg.” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу холат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
24.11.2020