Тадбирда давомида “Бошпочтамт” ТИФ божхона постида хориждан юртимизда истиқомат қилувчи фуқаро У.М номига юборилган почта жўнатмаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Жўнатмалардаги “BCAA 1000 caps” номли биологик фаол қўшимчаларни “Ренгент” қурилмасидаги тасвирлари кўздан кечирилганда, ундаги 47 дона капсулаларнинг зичлиги ва капсулаларнинг қадоғи бузилганлиги божхона ходимларининг диққатини тортди.
Шундан кейин, ушбу 47 дона капсулалардан бир донаси ихтиёрий равишда танлаб олиниб, наркотестер ёрдамида текширувдан ўтказилганда, капсула ичидаги оқ ва нам ҳолдаги кукунсимон модда таркибида “кокаин” гиёҳвандлик воситаси борлиги тўғрисидаги белги берди.
Эксперт хулосасига кўра, 47 дона капсулалар таркибида 49,16 гр. “кокаин” гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.
Яна бир ҳолатда эса, хориждан келган яна бир почта жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилганда, жўнатмалардаги “BCAA 1000 caps” номли биологик фаол қўшимчаларни “Ренгент” қурилмасидаги тасвирлари кўздан кечирилганда, ундаги 75 дона капсулаларнинг зичлиги ва капсулаларнинг қадоғи бузилганлиги божхона ходимларининг диққатини тортди.
Шундан кейин, ушбу 75 дона капсулалардан бир донаси ихтиёрий равишда танлаб олиниб, наркотестер ёрдамида текширувдан ўтказилганда, капсула ичидаги оқ ва нам ҳолдаги кукунсимон модда таркибида “кокаин” гиёҳвандлик воситаси борлиги тўғрисидаги белги берди.
Эксперт хулосасига кўра, 75 дона капсулалар таркибида 76,56 гр. “кокаин” гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
24.11.2020