Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Чегарада иш қизғин
906
Республикамиз ҳудудига хорижий давлатлардан импорт қилинаётган товарларнинг 80% дан ортиқ қисми темир йўл транспорти орқали ташилади.
Чегарада иш қизғин

Мазкур статистик маълумотлар темир йўл транспортида ташилаётган ташқи савдо юкларининг  божхона назоратини амалга оширишда божхона ходимларидан улкан маъсулият, жавобгарлик ҳиссини уйғотиб, зийраклик ҳамда тезкорликни талаб қилади.

“Чуқурсой техник-идора” темир йўл божхона постида хизмат олиб бораётган ходимлар ҳам ўзларида маъсулият, жавобгарликни ҳис қилиб, Ватанга бўлган муҳаббатлари билан темир йўл транспортида ташилаётган товарларнинг  узлуксиз равишда божхона назорати ва расмийлаштирувини амалга ошириб келишмоқда.

 “Чуқурсой техник-идора” темир йўл чегара божхона постида темир йўл вагонларини кўздан кечириш ва уларни махсус божхона пломбалари билан тамғалаш, “Инспекцион кўрик мажмуаси”да божхона пости орқали ҳаракатланган темир йўл транспортларининг ренгент тасвирларини юк-кузатув ҳужжатлари билан таққослаган ҳолда таҳлил қилиш, аниқланган хавфлар бўйича хавф маълумотномаси шакллантириш, товар ва транспорт воситаларига тегишли йўл юк кузатув ҳужжатларини ўрганган ҳолда ТИФ божхона постларига ДБҚ ЯААТ дастурлари орқали назоратга қўйиш ва назоратдан чиқариш ишлари амалга оширилади.

Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида мазкур пост орқали қиймати салкам 10 млрд АҚШ долларига яқин 102 000 та ташқи савдо юклари ташилиб,104 мингдан ортиқ юкни етказиб бериш назорат китобчалари расмийлаштирилган ва манзил божхона постларига йўналтирилган.

Муҳтасар қилиб айтганда, божхона пости ходимлари ўзларига юклатилган хизмат вазифаларини сидқидилдан, ҳалол ва пок тарзда бажариб, юртимизнинг истиқболи, унинг этанги келажаги йўлида бор куч-ғайратлари билан меҳнат қилишмоқда.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

22.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг