Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Чуқурсой” ТИФ божхона постида профилактик тадбир ўтказилди
1657
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси“Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постидакоррупция аталмиш ёвуз иллатга қарши курашиш мақсадида “Коррупция-ҳалокатга йўл” мавзусида профилактик тадбир ташкил этилди.
“Чуқурсой” ТИФ божхона постида профилактик тадбир ўтказилди

Тадбирда бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими ходимлари, пост бошлиғи Ж.Якубов, пост бошлиғи ўринбосари Т.Абдыров ва божхона пости шахсий таркиби иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари томонидан коррупция мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётига улкан таҳдид бўлиб, у жамиятнинг маънавий-ахлоқий асосларини емириши, ислоҳотлар ғоясини обрўсизлантириб, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокига салбий таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда пост бошлиғи Ж.Якубов сўзга чиқиб,тизимда коррупцияга қарши курашиш йўналишида тизимли ишлар олиб борилаётганлиги, ходимлар ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришлари, доимий равишда ўз устида ишлаб, билим савиясини ва тажрибаларини ошириб боришлари лозимлиги, коррупция ва мансаб сохтакорлиги билан боғлиқ ҳолатларга йўл қўймасликларини, бу жирканч иллат қаршисига чиқиб қолганда, албатта биринчи навбатда ҳар биримизнинг оиламиз, ота-онамиз, фарзандларимизнинг кўз ёшлари кўз олдимизда гавдаланишини, “кўринмас душманга” қарши барчамиз биргаликда аёвсиз курашишимиз лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Мухтасар айтганда, коррупция-тараққиёт кушандаси, хавфсизликка таҳдид туғдирувчи хавфли жиноят. Бу иллатга қарши курашиш тегишли органларнинггина эмас, барчанинг иши бўлиши зарур. Шундагина биз ушбу хавфни бартараф этган бўламиз.

 Миразиз Каримов,

“Чуқурсой” ТИФ божхона пости ходими

22.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг