Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ўзбекистон” локомотив депосида учрашув ташкил этилди
1223
“Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона постининг “Оқ кўприк” ўтказиш пункти орқали харакатланаётган темир йўл вагон ва контейнерлар устидан божхона назоратини таъминлашда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида “Ўзбекистон” локомотив депосида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда “Ўзбекистон” локомотив депоси бошлиғи ўринбосари А.Болтабаев, “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости бошлиғи Ж.Абдуллаев ҳамда темир йўл ходимлари иштирок этишди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Ж.Абдуллаев сўзга чиқиб, ҳозирги кун талабидан келиб чиқиб, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона чегараси орқали республикамиз ҳудудига кириб келаётган ва чиқиб кетаётган импорт ва экспорт юклари ортилган темир йўл вагон ва контейнерлар устидан самарали божхона назорати ва расмийлаштирувини таъминлаш устувор йўналишлардан бири эканлигини таъкидлади.

Мамлакатимизга кириб келаётган ва республикамиздан чиқиб кетаётган темир йўл составларининг “Инспекцион кўрик мажмуаси” ёрдамида тўлиқ сканер қилиниши лозимлиги, бунда поезд хайдовчиларига қўйиладиган талаблар тушунтирилди.

Акс холда, божхона чегаралари орқали контрабанда ашёлари ва ноқонуний товар-моддий бойликларининг ҳаракатланишини аниқланмасдан қолишига сабаб бўлиб, мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги яна бир бор тушунтириб ўтилди.

Йиғилиш сўнгида, постда экспорт ва импорт йўналиши бўйича темир йўл транспортида ташилаётган темир йўл вагон ва контейнерларнинг божхона расмийлаштируви ҳамда назоратини таъминлаш юзасидан темир йўл ходимларини қизиқтирган саволлар юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.

21.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг