Ана шундай чора – тадбирларнинг мантиқий давоми сифатида Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари ўртасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099 сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан спорт мусобақалари ташкил этилди.
Спортнинг стол тенниси, турникда тортилиш ва 1000 метрга югуриш бўйича ўтказилган беллашувларда божхона ходимлари ўзларининг махоратлари, чаққонлиги, эпчиллиги ҳамда кучлилигини намоён қилишди.
Юқори савияда ташкил этилган мазкур спорт мусобақаси кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтди ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлди. Шунингдек, мазкур тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
21.11.2020