Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1204
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари билан ҳамкорликда дори воситаларнинг ноқонуний айланмасига қарши Тошкент вилояти ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, кузатувга олинган фуқаро Д.М. бошқарувидаги “Кобальт” русумли енгил автотранспорт воситаси Оҳангарон шаҳридаги автотураргоҳлардан бирида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада шартли харидорга сотиш мақсадида олиб келинган, сифати кафолатланмаган умумий қиймати 119 миллион сўмлик 693 дона “Гриппол плюс” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг