Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
144 минг дона пиротехника воситалари “пақилламайдиган” бўлди
1167
Мамлакатимизда ҳар йили янги йил яқинлашган сари кўча-кўйда асабларни таранглаштирадиган овозларга ва кўнгилларни беҳузур қиладиган турли сифати кафолатланмаган пиротехника воситаларининг аянчли оқибатларига гувоҳ бўламиз. Бундай кўнгилсиз воқеаларнинг юз беришини олдини олиш мақсадида божхона органлари томонидан ҳам пиротехника воситаларининг ноқонуний йўллар билан юртимизга кириб келишининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбирлар мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
144 минг дона пиротехника воситалари “пақилламайдиган” бўлди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага  қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кирилиши ва айланмасининг олдини олишга қаратилган навбатдаги  тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, Тошлоқ тумани ҳудудида ҳаракатланаётган фуқаро К.С. тўхтатилиб унга тегишли бўлган 2 дона қўл сумкалари кўздан кечирилди. Натижада, сумкаларда умумий қиймати 20,4 миллион сўмлик 2400 қути жами 144 000 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.11.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг