Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Учқўрғон шаҳрида яшовчи фуқаро М.Ш.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу хонадонда юртимизга қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, сифати кафолатланмаган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 200 миллион сўм бўлган кийим-кечак ва парфюмерия воситалари, маиший техника ҳамда тиббиёт буюмлари борлиги аниқланди.
Шунингдек, ушбу хонадонда 57 600 дона пиротехника воситалари сақланаётганлиги ҳам аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
20.11.2020