Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳодимлари томонидан вилоят Миллий гвардия бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳри ҳудудида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси ҳамда савдосига қарши курашиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Жиззах шаҳри ҳудудида фуқаро А.У. тўхтатилиб, қўлидаги хўжалик сумкаси кўздан кечирилганда, унинг ичида қиймати 10 миллион 250 минг сўмлик, 18 005 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда музкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
20.11.2020