Жиззах вилояти божхона бошқармасида Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб, қолаверса, ходимларни спортга жалб қилиш, уларни янада чиниқтириш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.
Дастлаб турникка тортилиш, стол тенниси ҳамда аёл ходимлар ўртасида шахмат мусобақалари ўтказилиб, ғолиблар аниқланди. Шундан сўнг, бошқарма ва божхона постлари ходимлари ўртасида спортнинг воллейбол тури бўйича бахс олиб борилди. Қизғин бахсларга бой тарзда ўтган мусобақада бошқарма ходимлари фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди.
Шу ўринда айтиш керакки, Давлат рамзларини ҳурмат қилиб, уни фахр-ифтихор билан эътироф этиш ҳамда байроғимизнинг тобора кўкларда хилпираб туриши учун муносиб ҳаракат қилиш нафақат ватанпарварлик белгиси, балки, ҳар бир инсоннинг фуқаролик бурчидир.
18.11.2020