Пост шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси садолари остида давлат байроғига ҳурмат бажо келтиришди. Пост бошлиғи ўринбосари Камолиддин Хакимов ва инспектор З.Сувоновлар давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатишини ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштирганлиги хақида маъруза қилишди.
Шунингдек, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишкўприк” чегара божхона постида ҳам “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 29 йиллиги” байрами муносабати билан тадбир ташкил қилинди. Тадбирда пост бошлиғи Ж.Саидов, бошлиқ ўринбосари Ч.Чоршанбиевлар томонидан шахсий таркибга “Давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир” мавзусида маруза қилинди.
Кўтаринки руҳда ўтаётган байрам тадбирлари давом этмоқда.
18.11.2020