Байроқ – инсоният тарихини акс эттирадиган ўзига хос рамзлардан биридир. Улар халқлар ҳаётида содир бўлган энг муҳим ҳодисалар моҳиятини билиб олишда калит ҳисобланади. Ўзбекистон мустақилликка эришганининг дастлабки йилиданоқ мамлакат суверенитетининг муҳим белгиси – Давлат байроғига эга бўлди.
Ҳозирги кунда эса, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро майдонда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси расмий делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, халқаро ташкилотларда, конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, спорт мусобақаларида Ўзбекистон Республикасининг тимсоли сифатида қабул қилинмоқда.
Бугун ватанимизнинг барча гўшаларида байроғимиз қабул қилинганлигининг 29 йиллиги кенг нишонланмоқда. Ушбу тадбирлар Навоий вилоятида ҳам ўзгача шуқуҳда давом эттирилмоқда. Хусусан, божхона бошқармаси ходимлари ҳам ушбу сана муносабати билан Навоий шаҳрида жойлашган “Навоий кон – металлургия комбинати” тарихий музейига ташриф буюришди.
Ташриф жараёнида ходимлар Навоий вилоятининг ҳамда у билан чамбарчас боғлиқ бўлган НКМКнинг ташкил этилиши ва ривожланиш тарихи, шунингдек, хозирги кундаги фаолияти билан яқиндан танишдилар. Комбинат фаолият олиб бораётган ҳудудларга жорий этилган технологиялар ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, унинг ривожланишига катта хисса қўшган шахслар ҳамда юртимизнинг бой табиий қазилмалари тўғрисида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
Вилоят бўйлаб байрам тантаналари давом эттирилмоқда.
Навоий вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
18.11.2020